Get Mystery Box with random crypto!

ДАРД ТЕГМАСИН ОНАМГА... Дуолари ижобат, Қувват берар танамг | 🌐TOSHLOQLIKLAR 24

ДАРД ТЕГМАСИН ОНАМГА...

Дуолари ижобат,
Қувват берар танамга.
Аллоҳ, кўрсат шафоат,
Дард тегмасин онамга!..

Фарзандларин ғамин еб,
Тақмади ҳеч зийнат, зеб.
Умри ўтди болам деб,
Дард тегмасин онамга!..

Инжлик йўқ феъл-ройида,
Меҳр ғуж парвойида.
Саккиз жаннат пойида,
Дард тегмасин онамга...

Тегса шиддат, шаҳд тегсин,
Иймон отлиғ тахт тегсин.
Иқбол тегсин, бахт тегсин,
Дард тегмасин онамга...

Она бор  -  бут ёқа-енг,
Дунё гўзал, дунё  -  кенг.
Ҳеч ким унга келмас тенг,
Дард тегмасин онамга...

Кафтда тутиб жонимни,
Берай хонумонимни.
Асра онажонимни,
Дард тегмасин онамга...

Онам  -  менинг юрагим,
Дунёда энг керагим.
Шудир сўнгги тилагим,
Дард тегмасин онамга!..

Акрамжон АЗИЗОВ

Тошлоқликлар буерда
@Toshloqliklar24
https://t.me/+NuaHD97yXX00YTEy