#Адлия_хабари 28 июнь Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди | LPA | Tashkent Region
#Адлия_хабари
28 июнь Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди
“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни
28 июнь – чоршанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами;
29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
2 июль (якшанба) – дам олиш куни.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook