Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар “Саховат” ва “Мурувват” интернат | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида тўлиқ видеокузатув жорий этилади

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–365-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати (тиббий-ижтимоий муассасалар) Давлат божхона қўмитасига бириктирилди.

Божхона қўмитаси кексалар ва ногиронларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник ва гигиеник воситалари билан таъминлашга кўмаклашади.

2023–2024 йилларда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида видеокузатув мосламалари ўрнатилади.

2022 йил 1 октябрдан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячилар ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитилади.

2023 йил 1 июнгача руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари негизида зарур технологик шароитлар яратилади.

Ҳар йили 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Мурувват” болалар уйларининг тарбияланувчилари ўртасида республика миқёсида спорт мусобақалари уюштирилади.

2022 йилда Наманган вилоятининг “Саховат” интернат уйи ҳудудида нуронийларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш мақсадида кундузи пуллик хизмат кўрсатувчи “Кексалар боғи” ташкил қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya