Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Тарбия фани бўйича мутахассис сифатида ҳақ | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#Сўраган_эдингиз

Тарбия фани бўйича мутахассис сифатида ҳақ тўлаш тўғрими?

Адлияга савол:
Ассалому алайкум! Мен 1993 йил ТошДУ, ҳозирги ЎзМУнинг ижтимоий фанлар факультетини тугатганман, философия ўқитувчиси мутахассислиги берилган, шундан буён ўрта мактабда тарих, ҳуқуқ, миллий ғоя (тарбия) фанларидан дарс бераман, 1-тоифа олдим. Менга тарбия фанидан мутахассис даражасида тўлашмоқда, сабабини сўрасам, Сиз тарихчи эмассиз, философия ўқитувчисисиз дейишмоқда. Шу қонунийми?
ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.

Сизга тарбия дарси учун тоифангиз бўйича ҳақ тўлаш керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 3-бандига мувофиқ халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:
халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади.
Базавий тариф ставкаси Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади;
ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
Қоидага кўра, педагог ходимларнинг ойлик маошлари уларнинг лавозими ва малака тоифаси учун бериладиган базавий тариф ставкалари асосида белгиланади.
Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:
• ходимнинг лавозимига;
• ходимнинг малака тоифасига;
• халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги №01-698 сонли хатида ўқитувчиларнинг тегишли малака тоифаси “Тарбия” фани учун ҳам татбиқ этилиши белгиланган.
Ҳурматли фуқаро! Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сизнинг иш ҳақингизни ҳисоблашда малака тоифангиз албатта ҳисобга олиниши шарт.
Шунинг учун сиз бу вазиятда ҳисобчининг ҳаракатлари устидан туман Адлия бўлимига ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз лозим.
Жавоб берди: Оққўрғон туман адлия бўлими ходими Б.Жўраев

Савол ва мурожаатлар учун
@toshviladliya_bot

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya