Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Дасрликлар муаммоси ижобий ҳал қилинган Б | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Расмий муносабат

Дасрликлар муаммоси ижобий ҳал қилинган

Бугун ижтимоий тармоқнинг Фейсбук саҳифасида пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 2-синф ўқувчилари учун инглиз тили дарслиги муаммо эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси шуни маълум қиладики, янги 2022/2023-ўқув йили бошида нафақат 110-сонли мактабда, балки бошқа умумтаълим муассасаларида ҳам айрим дарсликлар муаммоси юзага келган эди. Қисқа вақт ичида бу масала ўрнатилган тартибда ўз ечимини топган. Жумладан, 110-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчилари ҳам етарли миқдорда дарсликлар билан таъминланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB