Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

Telegram kanalining logotibi toshkentprokuraturasi — Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал! Т
Telegram kanalining logotibi toshkentprokuraturasi — Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
Kanal manzili: @toshkentprokuraturasi
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.69K
Kanalning ta’rifi

Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali
------------------
Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-27 12:39:06
Тошкент шаҳар прокурори томонидан тасдиқланган режа график  ижросини таъминлаш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани "Чақар" маҳалласи фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.   Учрашувда, Шайхонтоҳур туман прокурори А.Урманов, прокурор ўринбосари А.Усманов ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан «Аёллар дафтари», «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари»да рўйҳатда турувчи фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.
Учрашувда иштирок этган фуқароларнинг мурожаатлари ҳал этишлик учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
409 views09:39
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:38:12
Тошкент шаҳар прокурори томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Шайхонтоҳур туман прокурори А.Урманов, прокурор ўринбосари А.Усманов тумандаги “Чақар” маҳалла ҳудудида жойлашган “Кўк Масжид” маданий меърос объекти ўрганилди. Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
389 views09:38
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:37:22
Шайхонтоҳур туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.А.Урманов бошчилигида Шайхонтоҳур тумани, “Хадра” маҳалласида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи эхтиёжманд аёлларга мустақиллигимизнинг 31 йиллиги мунособати билан байрам дастури ташкил қилинди.
390 views09:37
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:36:12
Шайхонтоҳур туман прокурори катта ёрдамчиси Ҳ.М.Содиров томонидан туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмида юритилган 2-шаклдаги китобдан жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларнинг қабул қилиниши ва рўйхатга олиниши ўрганилиб, жиноят аломатлари мавжуд бўлган материаллар бўйича зудлик билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, қолган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан тегишли йўналиш ва кўрсатмалар берилди.
446 views09:36
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:16:23
Мирзо Улуғбек туманида Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори А.Махкамов, шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Исабоев ҳамда шаҳар ҳокимияти томонидан Мирзо Улуғбек номли маданият боғида “Иш бор ҳунар бор” шиор остида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Хусусан, ярмаркада шаҳарда фаолият юртаётган  288 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 6358 та бўш иш ўринлари билан иштирок этган. Тадбир жараёнида 237 нафар фуқароларга бўш иш ўринларга йўлланма берилди, 116 нафари қайта касбга ўқиш бўйича йўлланма берилди 29 нафари жамоат ишларига жалб этилди ҳамда 788 нафар фуқароларга ҳуқуқий тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида “Ишга марҳамат” мономарказда қайта касбга ўқиб битирган
15 нафар имконияти чекланган фуқароларга сертификатлар топширилди.
557 views07:16
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:14:52
Тошкент шаҳар прокурори томонидан белгиланган режа график  ижросини таъминлаш мақсадида, тасдиқланган маҳаллабай учрашувлар режасига асосан, Бектемир тумани “Роҳат” маҳалласи фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.   Учрашувда Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари У.Т.Мамаражабов, Бектемир туман прокурори Т.Б.Хусанов, сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот масъуллари томонидан, «Аёллар дафтари», «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари»да руйхатда турувчи фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.
Учрашувда иштирок этган фуқароларнинг мурожаатлари ҳал этишлик учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
417 views07:14
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:12:36
Тошкент шаҳар 2-сектор ишчи гуруҳи томонидан Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 26 август куни шаҳар 2-сектор ишчи гуруҳи  аъзолари ва шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Норбаев бошчилигида тумандаги 243-сонли мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, уларнинг соғлом овқатланишларини таъминлаш, куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.
409 views07:12
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:11:00
Чилонзор тумани прокурори ўринбосари И.Султанов туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Н.Хайдаров ва А.Козимовлар, жорий йилнинг 26 август куни ИИО ФМБ навбатчилик қисмига “102” тизими орқали келиб тушган жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича олиб борилаётган терговга қадар текширув аҳволи, шунингдек 12 та асосий йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар ўрганиб чиқилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
372 views07:11
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:09:30
Тошкент шаҳар прокурорининг 14.06.2021 йилдаги 25-Ф-сонли фармойишига кўра, Юнусобод туман прокурорининг ўринбосари У.М.Камилов томонидан туман ИИО ФМБ НҚ «102» махсус рақамига бир сутка давомида тушган хабарларни ўрганиб, зудлик билан қўзғатилиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, қолган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
412 views07:09
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:08:31
Тошкент шаҳар прокурори томонидан берилган топшириқлар ижросини таъмилаш мақсадида Мирзо Улуғбек туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ш.Джалилов, сектор котиби К.Мамаджановлар томонидан 2-сектор ҳудудидаги “Ал-Фаробий” маҳалласида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киртилган фуқароларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш мақсадида маҳалла биносида учрашув ташкил қилиниб, мутассади ташкилот раҳбарлари хамкорлигида мурожаатларни хал қилиш чора тадбирлари белгилаб олинди.
435 views07:08
Ochish/sharhlash