Get Mystery Box with random crypto!

Бектемир тумани прокурори 2-сектор раҳбари Т.Б.Хусановнинг таш | Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

Бектемир тумани прокурори 2-сектор раҳбари Т.Б.Хусановнинг ташаббуси билан сектордаги ёшлар учун туманда жойлашган “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасига сайёҳат уюштирилди ҳамда корхона томонидан ўтказилаётган  “Темир йўл транспорти саноат корхоналари маҳсулотлари ярмаркаси”да ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга можа мутахассисларидан жавоблар олишди.
Ярмаркадан асосий мақсад “Қуюв-механика заводи” ШК ишлаб чиқариш қувватлари билан кенг жамоатчиликни таништириш ва кооперация алоқаларини янада кенгайтириш орқали ёшлар ва ишсиз фуқароларни  мавжуд иш ўринлари билан таништириб бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртсаида ушбу соҳага бўлган қизиқишни янада кучайтириш шунингдек,  корхона маҳсулотлари сотув бозорларини кенгайтиришдан ҳамда маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш орқали истиқболли бизнес-алоқаларни ўрнатишдан иборат.