Get Mystery Box with random crypto!

#ТЕЗКОР #ХУШХАБАР Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш расман | TOSHKENT LIVE 24

#ТЕЗКОР #ХУШХАБАР

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш расман арзонлаштирилди!

Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилганда атиги 34 минг сўм тўланади:

автомашина эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда;

автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган жойи ўзгарганда;

юридик шахсларга тегишли юк автотранспортнинг, автобус ва микроавтобусларининг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда;

автомототранспорт воситаларининг ранги ёки рақам агрегати ўзгарганда;

автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланганда;

автомототранспорт воситасини ёки РЎДРБни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки йўқолганда.

Энди Газ қўйиб, янги техпаспорт олсангиз ҳам шу 34 минг сўм тўлайсиз бўлди...

Бу хушхабарни барча яқинларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар

TOSHKENT LIVE 24