Get Mystery Box with random crypto!

#ДИҚҚАТ Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, унд | Toshkentliklar🇺🇿 | Расмий

#ДИҚҚАТ
Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланди.

Тўловлар бинодаги қаватлар сонига, лифт бор ёки йўқлигига боғлиқ.

Жумладан, Тошкент шаҳрида:

икки қаватли уйлар учун тариф 1 кв метр учун 1147−1149 сўм;
3 қаватли бинолар учун 1303−1305 сўм;
4 қаватли бинолар учун 1514−1518 сўм;
лифтсиз 5 қаватли бинолар учун 1512−1514 сўм;
лифтли 6 қаватли бинолар учун 1110 сўм;
7 қаватли бинолар учун 1703−1709 сўм;
8 қаватли учун 1701−1707 сўм;
9 қаватли учун 1700−1706 сўм;
10 қаватдан бошланган бинолар учун эса 1828−1830 сўмни ташкил этади.

@TOSHKENTLIKLAR_UZ