Get Mystery Box with random crypto!

Зироат Мирзиёева Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт м | Toshkentliklar🇺🇿 | Расмий

Зироат Мирзиёева Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказидаги "Меҳрли мактаб"га ташриф буюрди

Мана бир неча йилдирки, "Замин" фонди эътибор ва ёрдамга муҳтож бўлган болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келади. Куни кеча эса фонднинг Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Фарғона вилоятидаги ушбу ўзига хос таълим муассасасидаги болаларнинг таълимга қизиқишини йўқотмаганига шахсан ўзи гувоҳ бўлди.

Бундан ташқари, Зироат Мирзиёева у ердаги сабрли ва матонатли педагогларга таълим беришдек савобли ишда болаларга кўмак бераётганлари учун самимий ташаккур айтди ва ёш болажонларга ҳам келажакка ишончни йўқотмаган ҳолда таълим олишда давом этишлари учун мотивация бериб ўтди.