Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшири | Toshkentliklar🇺🇿 | Расмий

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

@TOSHKENTLIKLAR_UZ