Get Mystery Box with random crypto!

Yandex Go дан щахсий қўшимча суғурталаш Суғурта товонининг ми | Plan

Yandex Go дан щахсий қўшимча суғурталаш

Суғурта товонининг миқдори 101,8 миллион сўмгача этиб белгиланди. Ушбу суммага ҳайдовчи ва автомашинадаги ҳар бир йўловчи сафар давомида суғурта қилинади.

— Yandex Go Ўзбекистонда ўзининг қўшимча суғурта тизимини яратган биринчи онлайн платформага айланди. Биз мамлакатда хизматни ривожлантириш доирасида Монополияга қарши кураш қўмитаси ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишда ушбу ташаббусни таклиф қилдик. Қонун доирасида бунга мажбуриятимиз йўқ, лекин биз фойдаланувчилар ва ҳайдовчилар ўзларини ҳимояланган ҳис қилишларини истаймиз, — деб ўртоқлашди Yandex Go‘нинг Ўзбекистондаги матбуот хизмати.

Дастурни қўллаб-қувватлаш бўйича барча харажатлар хизмат томонидан қопланади. Суғурта автоматик равишда Yandex Go иловаси орқали буюртма қилинган барча сафарлар учун қўлланилади.

Йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган тақдирда, йўловчилар ва ҳайдовчилар илова орқали Yandex Go қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишлари керак.