Get Mystery Box with random crypto!

Бектемирда содир бўлган ЙТҲ натижасида пиёда ҳалок бўлди 10 а | Plan

Бектемирда содир бўлган ЙТҲ натижасида пиёда ҳалок бўлди

10 апрел куни тахминан соат 7:30 да Бектемир тумани, Олтинтопган кўчасида 2 та енгил автомобил ва бир пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Аниқланишича, 35 ёшли ҳайдовчи «Спарк»ни бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламай, йўл четида тўхтаб турган 28 ёшли ҳайдовчига тегишли «Спарк» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган ва бошқарувни йўқотиб йўл четида ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, 40 ёшли пиёда Г.Д. турли хил тан жароҳатлари, 2-даражали кома ҳолати ташхиси билан касалхонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 11 апрел куни соат тунги соат 2:15 да вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

(Тошкентликлар )
https://t.me/+u8ftCKRNZDQzMDli