Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода эшакнинг ўлимига сабабчи бўлган эркак қамалди Бухоро | Plan

Бухорода эшакнинг ўлимига сабабчи бўлган эркак қамалди

Бухоро вилояти Пешку туманида фуқаро қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаши оқибатида жонивор нобуд бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Олий суднинг маълум қилишича, 2023 йил 11 апрел куни жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида У.А. (1985 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, ишсиз)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарни 15 сутка маъмурий қамоққа олиш белгиланган.

(Тошкентликлар )
https://t.me/+u8ftCKRNZDQzMDli