Get Mystery Box with random crypto!

Яккасарой тумани Қўшбеги даҳасида содир бўлган ёнғин бартараф | Plan

Яккасарой тумани Қўшбеги даҳасида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қўшбеги дахасида жойлашган Яккасарой технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида тахминан 1000 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:29 да қуршаб олинган ва соат 18:07 да бартараф этилган.

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ёнғинни бартараф этишга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус сув ташишга мўлжалланган (водовоз) автомобиль, 1 та қутқарув отряди экипажи жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.
 
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

@Toshkentliklar_24