Get Mystery Box with random crypto!

​​Тафаккур вақти: ТИЛИНГ БИЛАН ДИЛИНГ БИР БЎЛСИН «Эй Одам | Toshkentliklar_24_Toshkent

​​Тафаккур вақти:

ТИЛИНГ БИЛАН ДИЛИНГ БИР БЎЛСИН

«Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма.

Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, қаноат этмайдиган, бермаса, сабр қилмайдиганлардан бўлма.

Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма.

Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма.

Бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ

@TOSHKENTLIKLAR каналига
обуна бўлинг.
➥ https://t.me/+zjxVccNE954xZjky
https://t.me/+zjxVccNE954xZjky