Get Mystery Box with random crypto!

Ашраф Ғани Ўзбекистонга келди – ОАВ Ашраф Ғани рафиқаси ва ма | Toshkentliklar_24_Toshkent

Ашраф Ғани Ўзбекистонга келди – ОАВ

Ашраф Ғани рафиқаси ва маслаҳатчилари билан Ўзбекистонга жўнаб кетди, дея хабар бермоқда NYT афғон манбаларига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукуматни қўш-қўллаб “Толибон” ҳаракатига топширган Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этгани тўғрисида хабар берилган эди.

Қобул аэропортидан учган самолёт Тожикистонга қўниши керак эди, аммо бу самолётнинг қўнишига Тожикистон ҳукумати рухсат бермади. Самолёт осмон узра номаълум вақт шунчаки парвоз қилди.

Маълумот учун, айни вақтда афғонистонлик этник ўзбек Маршал Абдулрашид Дўстум ҳам Термиз шаҳрида бўлиб турибди. У ўзбек томони билан музокараларга киришган.

Давоми: @Toshkentliklar_24