Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Ковиддан даволанаётгани учун имтиҳонга келолмай қолг | Toshkentliklar_24_Toshkent

#Диққат
Ковиддан даволанаётгани учун имтиҳонга келолмай қолган абитуриентлар масаласи ойдинлашди

Бундай тоифадаги абитуриентлар кейинроқ алоҳида ташкил этиладиган имтиҳонга кириш учун ариза беришлари керак. Ариза covid@dtm.uz манзилига, тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборилади. Аризани абитуриентнинг яқинлари ҳам унинг ўрнига юбориши мумкин.

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин 14 кун ичида шу тоифадаги абитуриентлар учун ҳам қайта тест синовлари ташкил этилади. Такрорий имтиҳонда ҳарорати 37 даражадан юқори чиққан ёки ҳали соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

Давоми: @Toshkentliklar_24