Get Mystery Box with random crypto!

Айниқса, кейинги йилларда авж олган коронавирус пандемияси, ка | TOSHKENTLIKLAR/24/7

Айниқса, кейинги йилларда авж олган коронавирус пандемияси, карантин шароитида ҳам уйини эмас-ишхонасини, оиласини эмас-беморларини танлаган бу оқ халатли қалби пок инсонлардан ҳар қанча миннатдор бўлсак арзийди.
Пандемия пайти Ковидмарказ сифатида фаолият кўрсатган вилоят Юқумли касалликлар маркази ходимлари ҳам бугун ҳамширалар кунини алоҳида шукуҳ билан нишонламоқда. Чунки, бу - уларнинг Ковиддан кейинги илк хурсандчилик байрамидир.Шифохонада айни дамда 240 нафар ҳамшира фаолият олиб бормоқда.
Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббиёт соҳасига қўшган улкан ҳиссаси, фидокорона меҳнатлари учун бир гуруҳ ҳамширалар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Бошқаларга намуна кўрсатиб, самарали ишлаб келаётган 10 нафар ҳамшира марказ томонидан алоҳида рағбатлантирилди.

@toshkentliklar_24_7 kanaliga ulaning