Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ Марказий Осиёга санкциялардан омон қолишга ёрдам беради А | Toshkentliklar 🇺🇿|Расмий канал

АҚШ Марказий Осиёга санкциялардан омон қолишга ёрдам беради

АҚШ Марказий Осиё давлатларига Россияга қарши санкциялар оқибатларини енгиш, улар билан савдони кенгайтириш ва сармоя оқимини таъминлашда ёрдам беришга тайёр, деди Россия ва Марказий Осиё бўйича Миллий хавфсизлик кенгаши директори Николас Берлинер. Бу ҳақда у Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳукуматлари ва ишбилармон доиралари вакиллари йиғилган Олмаотадаги форумда маьлум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар аллақачон минтақага катта сармоя киритмоқда.

Форум АҚШ, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистонни ўз ичига олган C5+1 саммитининг иқтисодий ҳамкорлиги доирасида яратилган Б5+1 бизнес платформаси томонидан ўтказилмоқда.

@TOSHKENTLIKLAR каналига
обуна бўлинг.
➥ https://t.me/+zjxVccNE954xZjky
https://t.me/+zjxVccNE954xZjky