Олмазор туманида яшовчи эркак 4-қаватдан ўзини ташлади
5 июнь куни соат 00.30 ларда Олмазор туманида яшаган 1985 йилда туғилган эркак қўп қаватли яшаш уйининг 4-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, вафот этган.
Текшириш давомида марҳум пластик ром ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлиги ва сўнгги вақтларда қарзлари кўпайиб кетганлиги сабабли тушкунликда юрганлиги аниқланган.