Get Mystery Box with random crypto!

#муносабат Янги Ўзбекистон тараққиётининг муқаррар кафолати | Тошкент вилояти ҳокими

#муносабат

Янги Ўзбекистон тараққиётининг муқаррар кафолати

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасини диққат билан тинглаган ҳар бир юртдошимиз поёнига етиб бораётган 2020 йилнинг жамики қувонч ва ташвишлари, синов ва машаққатларини бор кўлами билан ҳис этди, десак адашмаймиз.

Бу ҳисоб жиҳатидан Президентимизнинг Парламентга, халқимизга йўллаган тўртинчи Мурожаатномаси. Бироқ, моҳият эътибори билан аввалгилардан фарқ қилади.

Вилоят ҳокими сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кечаги давр билан бугунги кунни солиштириш ва ундан асосли хулосалар чиқариш имконим бор.

Президентимиз маҳаллий ҳокимликларга маблағ борасида, куч ва воситалар борасида эркин шароит яратиб, бошқарувнинг ўзини оқламаган тоталитар, марказлашган тизимидан воз кечиб, мустақил қарорлар қабул қилиш имкониятини ошириб бергани жойларда, одамлар турмушидаги етилган масала ва муаммолар билан тезкор ишлашда беқиёс имкониятлар яратмоқда.

Биргина мисол сифатида вилоятда жорий йил давомида маҳаллий бюджетнинг белгиланган даромад режасининг ошириб бажарилиши ҳисобига жами 371,7 миллиард сўм қўшимча маблағ шакллантирилди ва у ҳудудий тасарруфда қолди.

Ёшларнинг хоҳиш ва истаклари, ижтимоий муаммоларини ўрганиш, уларни жамиятда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмаклашиш мақсадида барча шаҳар ва туманларда ҳар ҳафтанинг бир куни “Ёшлар масалаларини ечиш куни” ҳамда ҳар 15 кунда бир кун “Ёшлар билан ишлаш куни” этиб белгиланди.

Машҳур “Times” нашри поёнига етиб бораётган 2020 йилни инсоният тарихидаги энг машъум йил, деб таърифлади. Лекин, биз ҳамиша инсонийлик мезонининг гултожи бўлган умид ва ишонч, шукроналик билан яшайдиган халқмиз. Демакким, поёнлаб бораётган йилимизда ҳам бир ҳикмат, бир хосият кўрамиз. Зотан, 2020 йил халқимиз иродасини тоблаган, ҳаммамизга ҳар нарсадан сабоқ берган йил бўлиб тарихга киради.

Батафсил Ўзбекистон Миилий ахборот агентлиги сайтида

@Toshkent_viloyati_hokimi