Get Mystery Box with random crypto!

#Оҳангарон Имконияти чекланган болалар мактаби учун қўшимча б | Тошкент вилояти ҳокими

#Оҳангарон

Имконияти чекланган болалар мактаби учун қўшимча бино қурилади

Оҳангарон шаҳрида республикамиздаги вазирлик ва қўмиталар вакиллари иштирокида маҳалла раислари ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда аҳоли, хусусан ёшлар ва аёлларни қийнаётган муаммолар тингланиб, уларнинг ўқиши, ишлаши учун шароит яратиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, учрашувда Оҳангарон шаҳридаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда дурадгорлик дастгоҳлари етишмаслиги ва мактаб биносини таъмирлаш билан боғлиқ мурожаат бўлган эди.

Яқинда вилоят ҳокими Рустам Холматов мазкур мактабда бўлиб, у ерда болалар таълим олиши учун яратилган шароитлар, ўқувчилар қўли билан бажарилган ҳунармандчилик намуналари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, вилоят раҳбари мактабга қўшимча янги бино ва спорт зали қуриш ҳамда замонавий дурадгорлик дастгоҳлари, спорт анжомлари билан таъминлаш, қўшимча шифокор штати ажратилиши юзасидан топшириқ берди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram