Get Mystery Box with random crypto!

Яқин 20 йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга қисқариши мум | Toshkent Ovozi

Яқин 20 йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга қисқариши мумкин

Жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоизга, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги эса 40 фоизга камайиши кутилмоқда. Агар ўз вақтида таъсирчан чоралар кўрилмаса, ушбу муаммолар оқибатлари минтақадаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликка жиддий путур етказади.

«Бу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Сув ресурслари бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилишини қўллаб-қувватлаймиз. Марказий Осиё сувни тежайдиган технологиялар платформасини яратиш жараёнида ЪБирлашган Миллатлар Ташкилоти – сув ресурслариʼ механизмини ишга солиб, энг илғор технологияларни жалб этиш ва татбиқ қилиш тарафдоримиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Toshkent Ovozi - Tezkor yangiliklar
https://t.me/+gxC6RcoTVyYyMjYy