Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 4-май - Халқаро аёл бахти куни АЁЛИНГНИ СЕВ Кўчалардан | TOSHKENT 24 | TEZKOR XABARLARI

Бугун 4-май - Халқаро аёл бахти куни

АЁЛИНГНИ СЕВ

Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.

Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.

Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин Aллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.

#ТАРҚАТИНГ
ТОШКEНТ ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!

➥ https://t.me/+jiZ95yEX14QxY2Ni