2021-02-13 16:29:05
2021 йил 11 февраль куни ТДТУ Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши қошидаги “Олима аёллар” уюшмасининг биринчи Қурултойи ўтказилди.
Тадбирда ТДТУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ш. Қ. Нематов, Ўзбекистон Хотин- қизлар “Олима “ уюшмаси Раёсат аъзоси, ТДТУ Геология-қидирув иши факультети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор Р.Э. Холикова, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси, университет ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.С. Мухтарова ва университетда илмий изланишларда фаол иштирок этаётган хотин-қиз профессор-ўқитувчи, катта илмий ходим-изланувчи, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва докторантура(PhD), докторантура(DSc), докторантура мустақил изланувчилар (PhD), докторантура мустақил изланувчилар(DSc) иштирок этдилар.
Қурултой кун тартибида ТДТУ “Олима аёллар” уюшмасини қайтадан ташкил этиш ва унинг фаолияти, Низоми, раҳбари, факультетлар “Олима аёллар” уюшмаси масъуллари ва уюшманинг 2021 календарь йилида олиб бориладиган иш режаси ва турли масалалар кўриб чиқилди.
Курултойни ТДТУ Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси, университет ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тутихон Мухтарова очиб берди ва Қурултой қатнашчиларини “Олима аёллар” уюшмасининг биринчи Қурултойи иштирокчиси эканлиги ҳамда 11-февраль – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни билан чин қалбдан табриклади.
Курултойда ТДТУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ш.Қ.Нематов сўзга чиқиб, сўнги йилларда юртимизда гендер тенгликни таъминлаш ва жамиятнинг сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ролини юксалтиришга қаратилган давлат сиёсати изчил рўёбга чиқаётгани, айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши бу борадаги ишларни янги босқичгга кўтарганлиги, Президентнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва куни кеча қабул қилинган Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам аёллар масаласига доир вазифалар алоҳида белгилангани ҳамда эришган ютуқларимиз ва олдимизда турган вазифалар ҳақида гапириб ўтдилар.
Сўзга чиққан профессор Р.Э. Холикова ва олима аёл-қизлар университет “Олима аёллар” уюшмаси раиси лавозимига Мухандислик технологиялари факультети “Умумий кимё” кафедраси мудири, кимё фанлари доктори, профессор Гулнора Акмаловна Ихтиёрова тайинланганини қўллаб қувватладилар ва уларга ишонч билдирдилар.
Университет “Олима аёллар” уюшмаси раиси профессор Г. А. Ихтиёрова ва факультетлар “Олима аёллар” уюшмаси масъуллари қурултой қатнашчиларини “Йўл ҳарита”лари билан таништирдилар.
Тадбирда Қурултой қатнашчилари қуйидаги таклифларни бердилар:
1) Аёл профессор-ўқитувчиларга чет тили бўйича махсус курслар ташкил этиш;
2) Аёл профессор-ўқитувчилар ва и қтидорли талаба қизларни “Эл-юрт” жамғармаси томонидан эълон қилинган танловларда фаол иштирокини таъминлаш;
3) Олима аёл-қизлар ўртасида ҳар йили қуйидаги “Энг яхши мақола”, “Энг яхши маъруза”, “Энг яхши ишланма”, “Энг яхши устоз” номинациялар бўйича танловлар ўтказиш;
4) Анжуманлар, семинарлар, тадбирлар ўтказган, шунингдек, фан олимпиадаларига, номдор стипендияларга иқтидорли талабаларни тайёрлаган олима аёл-қизларни моддий ва маънавий рағбатлантириш;
Қурултойда олима аёл-қизлар келгусида қилинадиган ишларни белгилаб олдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди.
964 viewsShaxzodbek Suyarov, 13:29