Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “ | TDTU Matbuot Xizmati | Расмий канали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ 2744 сон Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-ф-сонли фармойишига кўра ҳар йили август ойида Ислом Каримовга бағишланган “Хотира хафталиги” ўтказлиши белгиланган

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси томонидан 2022 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Хотира хафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда университет ректори С.М.Турабджанов бошчилигидаги университет жамоаси иштирок этишди ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хайкали пойига гулчамбар қўйиб ўз эхтиромларини изҳор этилар.

@ToshDTU_Matbuot_Xizmati