Get Mystery Box with random crypto!

Тош полвон

Telegram kanalining logotibi tosh_polvon — Тош полвон Т
Telegram kanalining logotibi tosh_polvon — Тош полвон
Kanal manzili: @tosh_polvon
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 330
Kanalning ta’rifi

Қурни уч марта айлан. Фикрпарастликда ҳам шундай қил.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-26 20:48:41 ​​"Дарбадар ўғилнинг қайтиши"
Рембрант.
XVII аср.
Мой-бўёқ.
Эрмитаж (Санкт-Петербург) да сақланади.
Ўхшашликлар мутлақо тасодифий.
271 views17:48
Ochish/sharhlash
2022-06-15 14:36:38 Афанди китоб варақлар ора кепак сепиб, эшагини шунга ўргатган экан. Эшак кепакни ейиш учун тили билан китоб варақларкан. Бундан бехабар одамлар Афандининг эшагини саводли, кўп ўқиган, доно, ақлли эшак санаб, ҳар тирамада мода эшак етаклаб келаркан. (давоми бор)
459 views11:36
Ochish/sharhlash
2022-06-13 20:06:19 XX асрнинг 10 йилларида боболаримиз мансуб жамият "торта-торт" синдромини бошдан кечирган. Яъни, ўша даврда онг сатҳи устида қадимчилар, жадидлар ва шўравийлар ўртасида муросасиз кураш кечган. Ҳар қайси оқим оммани ўз тарафига тортиш, шу орқали ўрнини мустаҳкамлаш, пировардда ҳокимиятга эга чиқишга интилган. Мана шу воқеалар фонида хонликлар ҳамда амирлик мазахўрлари (сарой) оқим маромига қараб позициясини ўзгартириб турган ва имкон қадар ҳалокатини кечиктирган.
Энди, 10 йилларнинг ўрталарига келиб, мана шу торта-тортлар (депсиниш) омманинг ҳафсаласини пир қилиб бўлганди. Хоссатан, 1916 йилги мардикорчиликка қарши қўзғолонлар аниқ бир лидерлик устқурмасига эмас, йўқсил камбағалларнинг гуруҳ-гуруҳдан иборат тартибсиз норозилиги ўлароқ туғилганди.
Оқибати эса нима билан тугагани маълум.
Кейинчалик мана шу ишончсизлик катта турғунлик дарвозасини очган. Яъни, жадидлар қатағонига сукут сақланган, илмий атеизм шунчаки қаршиликсиз тарғиб қилинган. Омма ишончсизлик ва сиёсий тарғибот орасида иккиланиб қолаверган. Зулм тегирмони айланаверган-айланаверган, то 70 ботмон тоши емрилиб тугагунча (СССР парчалангунча).
Бугун бир асрдан мўлроқ вақт нари-берисида шулар хаёлдан ўтаркан, замонавий ташқи дунё буткул янги онг сатҳида эмин сузиб юргани, сен мансуб жамият эса боболаринг кечирган синдромни бошқа бир муқобил шаклда кечираётгандек туюлаверади...
Кейин одатдагидек, тавқи афсусни айтасан: агарда улар компромис қилганда, консенсус бўлганда ҳозир бутунлай бошқача бўлармиди...
704 views17:06
Ochish/sharhlash
2022-06-09 03:54:17 Тарих ўтмишга изоҳ берадиган санъат эмас, балки ўтмишни тушунтириб берадиган илм бўлиши керак.

Мустафо Камол Отатурк
496 views00:54
Ochish/sharhlash
2022-05-13 22:49:19 Мутлақ адолатга даъво қилган автократия доимо хавфлидир. Сиз вақт, замонингиз буюрган қонуниятлар ичра яшанг ва шуларни талаб қилинг. Унутманг, мутлақ автократия бугун сизга ҳаммасини тортиқ қилгани каби, келажакда худди шу - ҳаммасини қонунсизлик ила тортиб олади...
717 views19:49
Ochish/sharhlash
2022-05-04 18:03:04 ​​Инсоннинг ҳақиқий феъл-атвори майда-чуйдаларда: улар инсон ўзини назорат қилишдан тўхтаганда юзага чиқади.

Артур Шопенгауэр
1.4K views15:03
Ochish/sharhlash
2022-05-01 13:07:51 ДРАББЛ

Мана, рўзанинг ўттизинчи куни. У ҳам эл қатори тутди. Қўни-қўшни, ҳеш-у ақрабони тўплаб ифторлик ёзди. Таровеҳда турди.
Бугун дўконини ҳар қачонгидан эрта очди.
Пештахтадаги уч маҳсулот қутисига илинган нархномани янгиси (беш минг сўм қиммати) га алмаштирди. Эртага ҳайит ахир!
- Ассалому алайкум, - овоз берди, биринчи мижоз.
- Ваалейкум ассалом, келинг-келинг, ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
...
8.2K views10:07
Ochish/sharhlash
2022-04-21 08:56:51 Фақат ёлғиз Россиядагина "юксак либерализм" ва "юксак либерал", яъни ҳеч қандай мақсади бўлмаган либерал бўлиши мумкин.

Фёдор Достоевский
1.1K views05:56
Ochish/sharhlash
2022-03-12 20:32:23 "Ўзбекистонлик" номли видеони кўрдим.
Биринчидан, ном нотўғри таржима қилинган. -лик ўзлик қўшимча. Хосликни англатади. Видео қаҳрамонларидан келиб чиқсак, - дан, яъни "Ўзбекистондан" дейилиши лобуд эди.
Иккинчидан, бу видеода устувор қаҳрамонлар айтишича, ёшлигида уларга шароитлар ота-онаси томонидан бадастир қилинган. Шундай экан, бу каби тайёр инвестициядан унган қаҳрамонларимиз албатта шароити йўқлар ҳақда эмас, ўзларини мақташ, ўз-ўзига беш баҳо қўйишни қойиллатган. Ҳурмат билан ўзим, хуллас)
Учинчидан, бошқаларга иштиёқ (мотивация) бериши кутилган лойиҳа сценарийси ёшлар агентлиги томонидан эмас видео қаҳрамонлари атрофидагилар ташаббуси билан қилингани яққол сезилиб қолган. Видеони кўраркансиз, фундаментал учқуни сезмайсиз, шунчаки ўзига тўқ оилада туғилсангиз-у, ёки омадлироқ чиқиб, четга сурсангиз пировардда яхши шароитларда яшаб бошқаларга мақтаниш бўртмаси фош бўлиб қолган. Кулгилими?
Тўртинчидан, зўраки имитацияни йиғиштириш керак. Зўраки пиарни ҳам.
Бешинчидан, аксари базўр оила тебратаётганлар жамиятида бу янғлиғ чиқишлар ўша аксариятни ҳис қилмаслик деб тушунилади...
1.7K views17:32
Ochish/sharhlash
2022-03-11 18:31:39 Ҳарбий ҳаракатлар доимий юз бериб турадиган Исроилда яшайдиган, асли россиялик Марк Новиков уруш пайти ахборот маконида оддий одам ўзини қандай тутиши ҳақида ўз тавсияларини бермоқда:

Рақамли гигиена. Воқеа жойидан юборилаётган роликларни, портлаш ва ҳужумлар, ҳарбий ҳаракатлар видеоларини томоша қилишни йиғиштиринг. Бундай видеоларда ҳеч қанақа ахборот йўқ, шунчаки асабингизни тамом қилгани қолади, холос.

Мабодо жудаям хоҳласангиз ёки касб тақозоси ёхуд бошқа сабаб воқеаларни реал режимда кузатишингиз керак бўлса, ўзингиз ишонадиган, аммо матн шаклда ёзадиган авторларни кузатинг.

Сизни даҳшатга солган, аммо унда эмоциядан ташқари бошқа ахборот бўлмаган контентни яқинларингизга, дўстларингизга юбориб, уларнинг асабини ҳам еманг. Сиз учун маъқул кўринган контент бошқаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Интернетда сиёсий қарашларингизга қарама-қарши тараф, айниқса, Путин тарафдорлари билан баҳслашишдан тийилинг. Сиз уларни бирор нарсага ишонтиролмайсиз, аммо кўп куч ва асабингиз кетгани, кайфиятингиз бузилгани қолади. Кайфият сизнинг керакли ресурсингиз. Иложи бўлса, улар билан ижтимоий тармоқлардаги алоқаларни тўхтатиш керак.

Агар шароит кўтарса, телефонингизда янгиликлар каналлари ва сайтларнинг билдиришномаларини ўчириб қўйинг, дам олиш кунлари умуман ўзингизни янгиликлардан чекланг, ахборот-детокс эълон қилинг.

Яхшилик қилинг, одамларга ёрдам беринг, ҳар қандай хайрия ёрдами одамга ички хотиржамлик бахш этади, қалбини тинчлантиради, ҳаётга мазмун бағишлайди.

Ишлаётганингизда ёки уй ишларини қилаётганда фонда ахборотларни кузатиб бориш яхши эмас. Ҳозир нима қилаётган бўлсангиз, шунга кўпроқ диққатни қаратинг. Чой ичяпсизми — чой ичинг, чалғиманг.

Кундалик ҳаётингизни тартибга солинг, кундалик ишларингизни иложи борича, ёзма равишда режалаштириб олинг. Қатъий режада ижтимоий тармоқлар учун маълум вақт ажратинг, шунда ҳар доим лентага қарайвермайсиз.

Ва охиргиси — энг муҳими, оила аъзоларингизга, яқинларингизга кўпроқ вақт ажратинг. Бу жуда муҳим.
756 views15:31
Ochish/sharhlash