2022-05-14 15:03:28
Тўрақўрғон туманининг айрим худудларида электр энергиясида узилиш бўлади
Жорий йилнинг 16-май Душанба куни "Наманган худудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ нинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида,
Тўрақўрғон туманидаги 35/10 кВли "Шаханд" подстанциясидан чиқувчи 10 кВли Ўзбекистон тармоғида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади, бунинг натижасида шу куннинг соат 09:00дан кеч соат 18:00 га қадар айрим худудларда яъни
Тўрақўрғон туманининг "Қашқаргузар", "Ермасжид", "Темирқишлоқ", "Олчин", "Бозорбоши", "Боғишамол", "Ўрта қишлоқ", Дашт МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.
Юқоридаги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Тўрақўрғон тумани электр таъминоти корхонаси.
Тел: 99869-442-11-13
1.2K viewsedited 12:03