Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ- | To'raqo'rg'onliklar 24

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-283-сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги янги ташкил этилган Республика тез тиббий ёрдам марказининг Наманган вилоят филиали касаба уюшма ташкилотини тузиш борасида дастлаб туманлардаги тез ёрдам бўлинмаларида умумий йиғилишлар ўтказиб борилмокда.

Жумладан, Тўрақўрғон туманининг тез ёрдам бўлинмасида ана шундай умумий йиғилиш ўтказилиб, ТТБ касаба уюшма аъзолигидан жамоавий чиқиш, Республика тез тиббий ёрдам марказининг Наманган вилояти филиали цех ташкилотини тузиш, цехком ва таъсис йиғилишига делегатлар сайлаш масалалари кўриб чиқилди.