Get Mystery Box with random crypto!

Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узи | Тўрақўрғонликлар 🇺🇿

Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилиш бўлади

Жорий йил 6-июль чоршанба куни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида,

– Тўрақўрғон туманидаги 35/10 кВли "Истиклол" Т-1 1-СШН 10 кВли подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади, бунинг натижасида шу куни соат 09:00дан кеч соат 18:00 га қадар айрим ҳудудларда, яъни,

- Тўрақўрғон туманининг "Еттикон", "Поросмон", "Ибрат" "Елхон" "Шарк" МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридаги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Тўрақўрғон туман электр таъминоти.

Тел: 99869-442-11-13

(Обуна бўлинг)
https://t.me/Toraqorgonliklar