Get Mystery Box with random crypto!

Админлар бор бўлсин Лолман бардош сабрига, Тангрим мададкор б | aralash 📣

Админлар бор бўлсин

Лолман бардош сабрига,
Тангрим мададкор бўлсин!
Каналларнинг бахтига,
Админлар бор бўлсин!

Уҳламас кеч, саҳарлар,
Гул, чечаклар, баҳорлар,
Тили ширин заҳарлар,
Админкалар бор бўлсин!

Раҳмат дейман барига,
Етишмаслар қадрига,
Кўркдир гуруҳ файзига,
Админлар бор бўлсин!

Постни ўйлар ҳар маҳал,
Қилмайди ўзга маҳтал,
Мингта аъзодан авзал,
Админлар бор бўлсин!

Ортиб рўзғор ташвишдан,
Оила, ўқиш, ишдан,
Ҳар нега улгуришган,
Админлар бор бўлсин!

«Хайрли тонг» деганлар,
«Хайрли тун» деганлар,
Халқни ғамин еганлар,
Админлар бор бўлсин!

Терар ажойиб постлар,
Асло тегмасин кўзлар!
Дуо қилайлик дўстлар,
Админлар бор бўлсин!

Бор бўлсин админкалар ҳам,
Қалблари баҳор бўлсин.
Ҳар нени кўрган баҳам,
Админлар бор бўлсин!

Биз админлар ҳақида ҳам шеър ёзишибди

Шеър ёзган инсонни оиласи қувончга тўлсин