Сурхондарёда тадбиркор эҳтиёжманд оилаларга 40 та уй ҳадя қилди
У ўз шахсини сир қолишини истаган. Қойил, шундай инсонлар бор экан
Уйлар Шеробод туманида эҳтиёжманд хотин-қизлар, кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилаларга топширилди.
Эътиборлиси, саховатпеша тадбиркор ўтган йили ҳам тумандаги 27 та кам таъминланган оилага коттеж уй қуриб, ҳадя қилган.