Get Mystery Box with random crypto!

Жанубий Кореяга 23 нафар фуқаро ишлаш учун жўнаб кетди Корея | TOPIK

Жанубий Кореяга 23 нафар фуқаро ишлаш учун жўнаб кетди

Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқаролар пандемия сабабли иш жойига қайтолмаётган эди.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу фуқаролардан яна 23 нафарига ушбу давлатга учиб кетиши учун кўмаклашилди.

Таъкидлаш лозим, пандемия даврида Корея Республикасига кириб бориш учун карантин жойи тасдиқланган ва рухсат берилган фуқароларгина ушбу давлатдаги иш жойига қайтиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Канг Же Квон ўртасида учрашув ташкил этилиб, унда меҳнат миграцияси масаласи муҳокама қилинган эди.

@TOPIK_KR

Siz uchun xizmatdamiz Tarqating!