Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга юбориш масаласи кўриб чиқ | TOPIK

Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга юбориш масаласи кўриб чиқилади

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабабли Корея Республикаси томонидан Ўзбекистон қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарилди.

Шу муносабат билан, шартномаси мавжуд ҳамда виза тасдиқномаларининг амал қилиш муддати тугамаган фуқароларни пандемия даврида Кореяга ташкилий тарзда жўнатиш тартибини келишиб олиш бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мазкур давлатнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда фуқароларни ташкилий тарзда жўнатишнинг аниқ саналари номаълумлиги сабабли, шартномаси келган ва виза тасдиқномалари мавжуд фуқароларнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаб қўйишлари тавсия қилинади. Судланмаганлик тўғрисидаги ва тиббий маълумотномаларнинг амал қилиш муддати берилган кундан бошлаб 3 ойдир.

| 한국어 능력 시험 | Rasmiy sahifasi.
https://t.me/joinchat/AAAAAEq8VPIAWnzfc2k0NA

Siz uchun xizmatdamiz. (Tarqating)