Get Mystery Box with random crypto!

* * * Шамоллар манзилга етмаган далда, Ёмғир -- кузга чора, | Tong yulduzi | Rasmiy kanal

* * *
Шамоллар манзилга етмаган далда,
Ёмғир -- кузга чора, эрмак баҳорга.
Шом. Қишлоқ. Ўчоқлар ёнган маҳалда
Кўп нарса етишмай турар шаҳарга.

Кунлари соҳилсиз, тунлари солкаш,
Қишлоқ кўчалари, бир чангиб юбор!
Дарвеш тополмаган кўйларга эргаш,
Кўнглимни қобартган соғинчлар, -- ғубор!

Қайтиб тўкилади кулгулар учиб,
Нима оғритади Парижу Римни?!
Дунё кетаяпти одамни кечиб,
Томошабин этиб икки кўзимни.

Қўйиб юбормайди ернинг тортиши,
Ҳамма айланади, мана, Муҳрдор!
Озгина жумбоқдай қуёш ботиши --
Уфқ йўқ, бу ерда фақат осмон бор.

Фасллар оғриғи суяк сурибди,
Бу эшик олдида не армон кимда?
Ва менсиз кўп нарса йиғлаб турибди
Шом. Қишлоқ. Ўт ёнган томонларимда.

Наргиза ОДИНAЕВA

Manzilimiz: @Nargiza_Odinayeva_ijodi