Get Mystery Box with random crypto!

Ўқиди: Абдукарим Мирзаев * * * Мен биламан, вужудинг бўзла | Tong yulduzi | Rasmiy kanal

Ўқиди: Абдукарим Мирзаев

* * *

Мен биламан, вужудинг бўзлар,
Бағринг ёнар саёқ ўғлингга.
Сени ўртар бир оғир сўзлар,
Ахтариб чиқарсан йўлимга.

Кўчаларга қарайсан ҳар зум,
Кечаларни оқлайсан, она.
Гуноҳкорман ёлғиз мен ўзим,
Яна мени оқлайсан, она.

Очиқ ётар токчада китоб,
Очиқ ётар менинг дафтарим,
Унда кезар мангу изтироб.

Тубанликда ёсуман жари.
Шўрлик ўғлинг бир умр бетоб
Синган сози, синган ханжари.

1964

Rauf Parfi