Get Mystery Box with random crypto!

21 январда кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бў | Tong yulduzi | Rasmiy kanal

21 январда кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади , беқарорлик сақланиб туради ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, қорга айланиши мумкин. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқни, шимолда 0-5° совуқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқни ташкил этади.