Get Mystery Box with random crypto!

Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali

Telegram kanalining logotibi tomchihikoya — Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali T
Telegram kanalining logotibi tomchihikoya — Tomchi | Qisqa hikoyalar kanali
Kanal manzili: @tomchihikoya
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 404
Kanalning ta’rifi

Qisqa, lo'nda, ma'noga boy mitti hikoyalar!
@TomchiHikoya
Ziyo ulashgan zulmatda qolmaydi 🕯
Ijod namunangizni @ochilov97r ga yo'llang.
Hamkor: @bolalarolamiuz
Guruh: https://t.me/tomchihikoyaguruh

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-05-28 22:08:17 Қамоқхона кутубхонасидан маҳбус китоб сўраяпти:

- Кечирасиз, «.............» китоби борми?
- «............» китоби бизда йўқ, лекин муаллифи шу ерда.

Хуршид Абдурашид

@mittihaqiqatlar
686 views19:08
Ochish/sharhlash
2022-05-25 11:01:10 “ Озроқ пул....”

- Эй хумпар ! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб сўраб келишга уялмадингми ?! – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб катта бўлган “иккичи” тадбиркор дўстимни олдига бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим. Унга фақат “ Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...” дегандим холос ! Унинг оффисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан.

Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синфдошим эди. “Ҳархолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни билади-да” деб ўйладим.
- Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... – менга кулиб қараб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келади.
- Эй сенлар ! Нега пул деса мени ёнимга чопқиллаб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам дегани эмаску ! – у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб:
- Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, - деди.

“Қайниукам ! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ ! Қаттиқ ерда пул туради дейишадику, у ёрдам берар” – деган ўйда унинг уйига бордим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим :
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...
- Уфффф почча ! Яна қарзми ?! Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, “Ишларим юришиб кетди !” деб айтгандингизку ! Яна нима бўлди?! – шу гапидан кейин ҳам :
- Опамни бахтсиз қилдингиз! - ундай қилдингиз, бундай қилдингиз деб оғзи ёпилмади !

Қайниука укадек бўлмайди-да барибир ! Ука нима қилса ҳам, нима деса ҳам жигар, ёрдам беради. Шу ҳаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман. Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик.
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... – деганимни биламан, келин чойнакни “дақ !” этказиб қўйди-да, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди ! Укам хам йиғламсирашдан нари-бери бўлиб, вазиятини тушинтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим.

У отам, падарим ! Улғайганимча жоним Оллоҳга ва унга омонат бўлган ! Шундай экан пул масаласига ҳам унга ишонсам бўлади. Ахир отамку деб, болалигим ўтган ҳовлимизга қадам босаман.
- Ота ! Ёнингизга бир илтимос билан келгандим. Шу озгина пул...
- Эй эшшак ! Сен қачон катта бўласана ! Ўқитувчи деган номинг бор! Ўзингни аравангни ўзинг тортсанг бўлмайдими-а ?! .... – анча панд-насиҳат эшитганимдан кейин беайб онамни ҳам бир-икки оғиз сўкиб эслаб қўйган отам уйдан қувиб чиқардилар !

Қўлтиғимга катта сўмкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним :
- Ха нима бўлди ? – деди.
- Хотин, Шу озгина пул... – деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним :
- Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, - деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди ! Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экана !
- Мен сенга пул бер деб айтяпманми ! Нимага хеч қайсинг гапимни охиригача эшитмайсанлар ! Хамманг мени гадо деб ўйлайсанлар ! Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим ! Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди ! Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга ! – деб бақирдим.
Шу гапимдан кейин хотинимни чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимни кийиб юрган иштонини ечиб олди-да унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб :
- Кўзингизни юмиб туринг, - деб калитни қаергадир яширди. Кузгача. Ўзимни асал хотинимдан қўймасин !

Биздақа камҳарж ўқитувчиларни қўлига хар доим хам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қўйиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани тадбиркор, савдогар дўстим, қайниукам, укам ва отамни ёнига боргандим холос.

- Қараб туринглар 1000 доллар ойлик олай ҳали хаммангни ялинтираман ! Қайтар дунё !

А. Омон

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!
@TomchiHikoya
1.1K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-05-21 09:06:28
КУТИЛМАГАН ЖАВОБ

– Қаерда яшайсан, қизалоғим? – қўлини кўксига қўйиб, салом берган митти қизалоқнинг саломига алик олар экан, унга савол беришди, кўча четидан ўтаётган икки аёл.
Бироз сукутдан сўнг, жимгина кўзидаги ёш билан бу саволнинг жавобини айтди қизалоқ. Сўзламасдан, гапирмасдан жавоб берганди қизалоқ.
"Болалар уйи"нинг боласи эди у.

К. Аслонов

@TomchiHikoya

https://t.me/+-M2JpElFO91hZTUy
819 views06:06
Ochish/sharhlash
2022-05-19 07:55:01 ЯРИМ СОАТ

Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
- Вооой “сохранит” қилмагандим!
- Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
- Эҳ яна тугатолмадим!
- Эндигина гаплашаётгандим Америкадаги дугонам билан!
- Шу етмай турувди…
- Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
- Мастурахон, бугун жа-а очилиб кетибсизми? Янги кўйлагингиз бунча ярашибди?
- Вой янгилиги қоптими Азиз ака, бир ҳафтадан бери кийиб келаман-ку…
- Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
- Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
- Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
- Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
- Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
- Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
- Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
- Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
- Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
- Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
- Бугун ишдан кейин борсак-чи?
- Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага икки мингдан ташлангларчи!
Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун. Нега замонавий технологияларнинг т ҳарфи, интернетнинг и ҳарфи етиб бормаган кичик-кичик қишлоқларда меҳр-оқибат кучли-ю, тобора тараққий этиб бораётган катта-катта шаҳарларда одамлар ҳам тобора бегоналашиб, оқибат кўтарилиб бораяпти экан деган саволга жавоб топилгандек бўлди. Ярим соатда.

Лобар Азизхўжаева

@TomchiHikoya

https://t.me/+-M2JpElFO91hZTUy
836 views04:55
Ochish/sharhlash
2022-05-18 21:53:59
СЎНГГИ ТАМАКИ

Фашистлар билан узоқ ва аёвсиз жангдан сўнг у ва оёғидан ўқ еган яна бир аскар омон қолди. У аскарнинг қўлини елкасига ташлади-да, ўрмон оралаб анча йўл юрди.
– Шу ерда бироз нафас ростлаб олайлик, буёғи яқин қолди, - деди у қуюқ ўрмон ичкарисига кириб олгач, улкан қарағайнинг тагига чўккалаб. – Исминг нима?
Аскар оғриқдан юзи буришиб, зўрға жавоб берди.
– Сергей.
– Меники эса Содиқ. Бир пас чида, бу ёғига оз қолди. Эшитяпсанми?
Аскар жавоб бермади. Уни “Наҳотки шу гадойтопмас ўрмонзорда итдай ўлиб кетсам!” деган ўй қийнарди.
– Тамакинг борми? – деди Содиқ анча хотиржамлик билан.
Аскар чўнтагидан тамаки чиқариб, унга узатди.
– Бу ёғи оз қолди, хавотир олма, етиб оласан, – деб Содиқ тамакини чуқур тортди-да ёнига ағдарилди. Ўқ унинг биқинини тешиб ўтганди.

Байрам ОҒА

@TomchiHikoya

https://t.me/+-M2JpElFO91hZTUy
674 views18:53
Ochish/sharhlash
2022-05-16 20:45:38
УРУШ

Қизалоқ олти ёшда.
Дийдаси тош эди.
Деразадан ташқари қаради.
Кўчада уруш.
Пардани тортди.
Оғир-оғир юриб стол ёнига келди. Тик турган алпозда оппоқ қоғозга ажи-бужи қилиб ёзди: «Кетдим. Уруш тугаса, менга хабар беринглар. Қайтиб келаман...»
Қизни онаси олис-олисларга олиб кетди.
Вақт ўтди. Вақт учди. Ўша олис-олисларда бир қабр пайдо бўлди. Қабртошда ажи-бужи ҳарфлар билан шундай ёзилганди: «Кетдим. Уруш тугаса, хабар беринглар. Қайтиб келаман...»

Қўчқор Норқобил

@TomchiHikoya

https://t.me/+-M2JpElFO91hZTUy
695 views17:45
Ochish/sharhlash
2022-05-15 12:43:55 Қирқ бешинчи гуноҳ

Аёл ойна олдига келди. Ўзига ҳафсала билан оро берди. «Чиройлиман, манаман деганни ақлдан оздираман,» ўйлади ўзича ва қип-қизил лабларини чўччайтириб ўзини ўзи расмга олди. Кейин сап-сариқ сочларига зеб бериб, уларни ҳудди тийиқсиз туйғуларидек елкаси узра ёйиб юборди. Энди бемалол учрашувга борса бўлаверади. У уч жуфт мўлтираб турган нигоҳларга эътибор бермай, уларнинг устидан қулфлади. Эри мусофирликда, узоқ элларда тирикчилик деб юргани ҳам унинг виждонини уйғотолмади. Аёл соллана юриб катта кўчага чиқиб, ноз билан улов тўхтатмоққа чоғланди. Қоп-қора зулукдай машина ёнига чийиллаб тўхтаганида қошини чимириб қўйди. Манзилни айтди. Аммо ярим йўлга борганда, машина умуман бошқа томонга кета бошлади. Аёл: «Мени қаерга олиб кетяпсиз, тўхтатинг машинани,»- деб бақирди. Аммо ҳайдовчи ишшайганча унга бир қараб қўйди-ю, машинани қушдек учирди. Машина йўл четидаги тўсиққа урилганида йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам жонсиз ётар, қандайдир йўл билан ишлаб кетган радиодан эса:«Қирқ бешинчи гуноҳи кабиралардан бири ўзини кўз-кўз қилиб юрадиган аёллардир,» деган сўзлар эшитилди...

Саида Ибодинова

@TomchiHikoya

https://t.me/+-M2JpElFO91hZTUy
719 viewsedited  09:43
Ochish/sharhlash
2022-05-13 19:57:19
Аччиқ ҳақиқат

Кампир ўйланиб ўтириб ўтмишни эслади. Набираси ёшлигида "Буви, ота-онам нега биз билан эмас, улар қаерда?" савол берганида у "Болам, улар узоққа кетишган. Бир кун келиб сенга кўп совға-саломлар олиб қайтиб келишади" деб жавоб берарди.
Набираси анча улғайиб қолди. Энди у савол бермайди, фақат маъюс қарайди холос. Унинг бундай қараши кампирга "ота-онамни топиб беринг, алдоқчи" дегандай бўлиб туюлаверади. Аммо кампир унга "Отанг сен чақалоқлигингда автоҳалокатга учраб вафот этган. Онанг эса "ёнимда бўлса оёғимга тушов бўлади, қайта турмушга чиқа олмайман" деб, сени менга ташлаб кетган" деб қандай айтсин?

Алп Арслон

@TomchiHikoya

https://t.me/+-M2JpElFO91hZTUy
628 views16:57
Ochish/sharhlash
2022-05-12 07:12:26
Эҳтиёж

Қўшнимизнинг қизини "тўрткўз" деб юбордим. Шунда онаси "Сен ҳам кўзойнакка муҳтож бўл" деди. Йöқ, ундай бöлмади. Шу пайтгача унга эҳтиёж сезмадим, бундан кейин ҳам менга керак бöлмайди. Чунки кöзларим энди кöзойнак билан ҳам кöрмайди. Улар бутунлай нурсиз...

Кенжа ÖĞИЛ.

@TomchiHikoya

https://t.me/+-M2JpElFO91hZTUy
618 views04:12
Ochish/sharhlash
2022-05-11 22:02:54
“КЕЧИРИЛМАС” АЙБ

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов

@TomchiHikoya

https://t.me/+-M2JpElFO91hZTUy
688 views19:02
Ochish/sharhlash