Get Mystery Box with random crypto!

МУЗЛАТГИЧДАГИ 'ОТАЛАР' Ёмғир ИБИЧ, турк адиби Телевизор кўр | Kundaligim📒☘

МУЗЛАТГИЧДАГИ "ОТАЛАР"

Ёмғир ИБИЧ,
турк адиби

Телевизор кўрмай қўйганимга анча бўлган эди. Чунки корона хабарларидан безор бўлгандим, аммо тасодифан телевизорни очиб бир хабарга кузим тушди – қатор қилиб тизиб қўйилган чақалоқлар...

Кўнглим, кўзим яйради, аммо сухандоннинг изоҳларидан сўнг зудлик билан телевизорни ўчирдим. Чунки кўриб турганим бу чақалоқлар Украинада “буюртма” асосида ишланган(!), корона сабабли бу гўдаклар “заказ қилган” “ота-она”ларига етказилмай қолган ва бир меҳмонхонада кутиб ётган болалар экан. Албатта суррогат (ташувчи) оналари билан бирга.
Бир буюм каби кутиб ётган, ота-онаси номаълум, муҳр босилган юзларча чақалоқ.

Янада ғайритабиийлиги шуки, Туркия ТВларида бу шундай намойиш қилинмоқда – гўё ҳаммаси нормал ҳолатдек. Ҳатто, суррогат оналикка ташвиқ ҳам этилмоқда.

Авваллари бир инсондан фақат буйрак, юрак, қон, илик, асаб толалари каби органлар иккинчи бир инсонга кўчирилар эди. Энди эса сперма ва бачадон ҳам бу сафга кирди.
Яъни эр-хотин орасида жинсий яқинлик бўлмаса ҳам, пробирка услубида мингларча жуфтлар пардаларни йиртиб, “Сен бермасанг, қара, мен қандай оламан!” исёни билан болали бўлишмоқда.

Кечирасиз, эр-хотин дедим, аммо энди болали бўлиш учун уйланишга ёки қарши жинсга ҳожат йўқ. Масалан, Гулноз билан Рашид эр-хотин ва соппа-соғ. Аммо Гулноз туғишни хоҳламайди. Гулнознинг тухуми билан Рашиднинг спермаси пробиркада чатиштирилиб, суррогат она бўлган Саиданинг бачадонига жойланади.
Ёки Гулноз ҳали турмуш қурмаган, аммо болали бўлишни хоҳламоқда. Сперма банкаларидан бир спермани танлаб0 олиб, Гулнозни бачадонига жойлаштирилади.
Рашид ҳам уйланмаган, аммо болали бўлишни истамоқда, дуч келган бир аёлдан тухум олиниб, унинг спермаси билан чатиштирилади ва бошқа бир аёлнинг рахмига (яьни суррогат онага) қўйилади. Рашид бир аёлни ушлаб ҳам кўрмай болали бўлади.
Булар теория ёки хаёл эмас, янги дунёмизнинг нормаллари. Фақатгина Америкада бир йилда 50.000 (эллик минг!)дан ошиқ бола бу шаклда дунёга келмоқда. Энг қўрқинчлиси шуки, ҳозир биз билан яшаётган инсонларнинг 1,5 миллиони сунъий яратилган инсонлардир.

2013 йилда Францияда француз отадан олинган сперма испаниялик бир аёлнинг тухуми билан чатиштирилиб, украиналик аёлнинг рахмига жойлаштирилди. Бу бола туғилди ва расман француз фуқароси деб эълон қилинди. Аммо бу бола катта бўлганида оиласига, ўртакашларга ёки инсониятга қандай кароматлар кўрсатишини тасаввур қиляпсизми?

Ёки 3 кишидан пайдо бўлган, сперма банкаларида унутилган ёки моғор босгунича куттирилган, отасининг кимлигини билмаган, балки ўн ака-укаси бўлган, умр бўйи уларни танимасдан ўтиб кетаётган бири бўлсангиз, нима қилар эдингиз?

Фақатгина болали бўлиш туйғусини татиш учун бир инсонга буни раво кўриш даҳшат эмасми?
Сиз хотиржам бўлишингиз мумкин – Туркияда сперма банкалари йўқ, суррогат оналик тақиқланган дея. Аммо сиз бир турк сифатида Европадан истаган сперма банкасига заказ берасиз, улар сперма ва тухумни Қибрисга (Кипр) жўнатишади. Сизга “бахт”ни Қибрисда ҳадя килишади. Қонуний ҳийла...
Ёки бир турк аёли Европанинг сперма банкларидан ҳомиладор бўлса, Туркия бу болани нуфусига олиб, фуқаролик беради.
Ва... ва... ва Туркияда ҳам ҳар йили 2 минг киши сперма банкаларидан ҳомиладор бўлиб туғмоқда.

Туркиядан Европага бориб сперма олаётганлар одатда, оилалар, аммо жуфти бўлмаса ҳам болали бўлишни хоҳлаганлар Қибрис, Белгия, Юнонистон, Дания ва Америкага бормоқда.
Бу жирканч бозор ҳийла-найранглар билан тўлган. Келажакда ҳеч ким оталик ҳуқуқини талаб қилмасин деб Англия Эмбриология ташкилоти донорлар асло “ота” бўла олмайди дея қонун ҳам чиқаришган. Улар фақатгина донордир.

Дунёнинг энг катта спермп банкаси “Cyrobank”нинг мудири Olu Schou банкасига аъзо бўлган 100 (юз) нафар отанинг 14.000 (ўн тўрт минг) боласи туғилганлигини эьлон килди. Яъни бу донор бўлган 100 кишининг 14.000 боласи бор(!).
Булар кимлар? Ким кимнинг синглиси, акаси? Махфийликни сақлаш учун бу ошкор қилинмайди. Бу мингларча ака-синггиллар турмуш қурмоқда демакдир.