Get Mystery Box with random crypto!

QONUN

Telegram kanalining logotibi tolovqladiganbotlar — QONUN Q
Telegram kanalining logotibi tolovqladiganbotlar — QONUN
Kanal manzili: @tolovqladiganbotlar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 118

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-03-24 11:07:30 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳарбий хизматчига тегишли тўловларни тўлаш ҳолатлари ва муддатлари белгиланди

Президент қарори (ПҚ–5035-сон, 23.03.2021 й.) билан Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш ҳамда тегишли тўловларни тўлаш ҳолатлари ва муддатлари белгиланди.

Жумладан, ҳарбий хизматчига ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши ёки бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан лавозимдан бўшатилганда – 2 ойдан кўп бўлмаган муддатда қуйидаги тўловлар амалга оширилади:

● ҳарбий унвон маоши, охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун устама;

● махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15 фоизгача);

● бир йўла тўланадиган пул таъминоти, қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги учун компенсация пули ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси.

Шунингдек, ҳарбий хизматчи 6 ойдан кўпроқ муддатга тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малака ошириш курсларига, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига ўқишга юборилганда мазкур тўловлар ўқишнинг бутун муддати давомида сақланиб қолинади.

@QONUNGA
839 views08:07
Ochish/sharhlash
2021-03-24 07:58:12 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилинади

Фармонга кўра, жисмоний шахснинг ўлими қайд қилингандан сўнг ваколатли органларнинг вазифалари аниқ белгиланди. Унга кўра:

● Ички ишлар вазирлиги – вафот этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки ID-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари, ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳисобдан чиқаради, фуқаро қидирувда бўлса, қидирув ва жиноят-процессуал ишларига тегишли маълумотлар киритади;

● Мудофаа вазирлиги – вафот этган шахс ҳарбий рўйхатдан чиқарилишини;

● Ташқи ишлар вазирлиги – вафот этган чет эл фуқаролари ва чет элда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича тегишли хорижий давлатга ёки унинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига хабар берилишини;

● Соғлиқни сақлаш вазирлиги – вафот этган шахс ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилишини;

● Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – вафот этган шахс “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси ҳисобидан чиқарилишини;

● Давлат солиқ қўмитаси – солиқ қарзи мавжуд бўлмаган вафот этган шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан чиқарилишини;

● бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси – вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланишини ва унга бошқа турдаги пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўхтатилишини;

● Давлат хизматлари агентлиги – вафот этган якка тартибдаги тадбиркорнинг Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрида фаолияти тугатилган мақомига ўтказилишини таъминлайди.

2021 йил 1 июндан бошлаб:

ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинади. Бунда статистика органлари ҳисоботларни реал вақт режимида онлайн олади ва шакллантиради;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа органларга тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотларни Агентлик ва давлат хизматлари марказларидан сўраш тўхтатилади. Ташкилотлар ушбу маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олади.
640 views04:58
Ochish/sharhlash
2021-03-24 07:37:21 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади

“Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5033-сон, 23.03.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021–2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлар тасдиқланди.

Шунга кўра, жорий йилда 5 400 дона маҳсулот ишлаб чиқариш назарда тутилган.

Қарорга кўра, янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари уларга нисбатан мулк ҳуқуқи кулолларга берилган ойдан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 500,0 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилади.

2021 йил 1 апрелгача уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.

Ҳар йили “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қураётган 100 минг нафар хотин-қизларга режа бўйича кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға қилиш тизими йўлга қўйилади.

Халқаро аэропортлар “Duty free” ҳудудларида ва темир йўл вокзалларида кулолчилик ва бошқа турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун махсус жойлар ажратилади.

Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ҳамда давлат корхоналари 2022 йил 1 сентябргача кулоллар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали кулолчилик маҳсулотларини харид қилиши мумкин.

Қарорга кўра, Фарғона вилояти Риштон туманида кулоллар учун қурилган хонадонларни сотиб олиш мақсадида кулолларга:

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитлари ажратилади;
хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдори “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан қоплаб берилади.

@QONUNGA
527 views04:37
Ochish/sharhlash
2021-03-24 06:22:31 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди

“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2021 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатиш ва ортиқча тартиб-тамомилларни қисқартириш бўйича қуйидаги енгилликлар яратилмоқда:

7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;

никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар фуқаролардан талаб қилинмасдан электрон тизими орқали олинади.

Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг вакилига давлат хизматларидан фойдаланиш учун йиғим ва давлат божини нақд пул шаклида тўлашга рухсат берилди.

Шунингдек, хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимини аккредитация қилишда ОИТС касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.

QR-код (матрик штрихли код) орқали берилган ҳужжатлар бўйича уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинди. Эндиликда ушбу ҳужжатларнинг дубликатини ЯИДХП орқали бепул олиш мумкин.

450 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди, ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олинади.

18 турдаги маълумотларни ва ҳужжатларни идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда “Электрон ҳукумат” тизими орқали бериш йўлга қўйилади. Натижада аҳолининг идорама-идора сарсон бўлиб юриши олди олинади.

@QONUNGA
569 views03:22
Ochish/sharhlash
2021-03-23 19:34:02 Тезкор хабар

ССВ: 1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);

томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.
584 views16:34
Ochish/sharhlash
2021-03-23 10:16:25 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Талабаларга физика фанидан тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошига ҳар ойлик устама ҳақ тўланади

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:

ОТМнинг “Физика”, “Биотиббиёт физикаси”, “Физика ва астрономия” каби бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ва физика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари физика мутахассисликлари бўйича қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади;

физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти;

физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

Шунингдек, 2022–2024 йилларда жами 21 та ОТМнинг физика фани бўйича ўқув лабораториялари замонавий жиҳозлар билан таъминланади.

2021/2022 ўқув йилидан олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади.

2021 йил 1 ноябргача ёшлар ўртасида физика фанларига қизиқишни ошириш мақсадида “Ёш физиклар портали” ишга туширилади.

Шунингдек, Самарқанд давлат университети тузилмасида физика соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи “Самарқанд давлат университетининг муҳандислик физикаси институти” ташкил этилади.

Қарор билан Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Фанлар академияси ҳузуридаги Ядро физикаси институти ва Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига физика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Dsc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этилди.

@QONUNGA
596 views07:16
Ochish/sharhlash
2021-03-23 07:56:50 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади

“Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5032-сон, 19.03.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (Комплекс дастур) тасдиқланди.

Физика фани бўйича кадрларни, хусусан, қишлоқ жойлардаги мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш Комплекс дастурнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

2021–2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида физика фанига ихтисослаштирилган жами 28 та таянч мактаби ташкил этилиб, уларга тегишли ОТМнинг кафедралари бириктирилади.

Шунингдек, 2021–2023 йилларда жами 175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади.

2021/2022 ўқув йилидан:
умумий ўрта таълим муассасаларида физика фани кенгроқ ўқитиладиган вариатив ўқув режаси жорий қилинади;
ихтисослаштирилган мактабларда физика фани таянч ўқув режада белгиланган ўқув соатлар доирасида ҳафтасига 3 соатдан ўқитилади.

2021 йил 1 октябргача физика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув модуллари ишлаб чиқилади.

2022 йил 1 январгача:

● Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади;
● физика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида 20 та умумтаълим муассасасида “виртуал лаборатория” лойиҳаси таълим жараёнига татбиқ этилади.

2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.

@QONUNGA
585 views04:56
Ochish/sharhlash
2021-03-23 06:48:55 @QONUNGA OBUNA BO'LING
441 views03:48
Ochish/sharhlash
2021-03-23 06:48:55 Savol: Ikki yoshgacha bola parvarishi uchun olinadigan pulning qancha bo’lishiga ota maoshining ta’siri bormi? Ikki yoshgacha bola puli hammaga beriladimi yoki faqat kam ta’minlanganlargami? Uni olish tartibi qanday va kam ta’minlanganlarga berilsa, oila daromadi qancha bo’lishi kerak?

Javob: O
zbekiston Respublikasi Oila kodeksining 4-moddasida oilaning, onalik, otalik va bolalikning muhofaza qilinishi belgilangan. Unda Ozbekiston Respublikasida oila, onalik, otalik va bolalik davlat himoyasida ekanligi hamda bu moddiy va ma’naviy jihatdan qollab-quvvatlash yoli bilan ham ta’minlanishi korsatib otilgan.

Ozbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi, Moliya vazirligi, Respublika “Mahalla” jamgarmasi, Xalq bankining 2002-yil 8-fevraldagi 11/501, 32, 16 va 8-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Ishlamayotgan onalarga bolani ikki yoshga tolguncha parvarish qilish boyicha har oylik nafaqa tayinlash va tolash tartibi togrisida” Nizom mavjud bolib, unda 2 yoshgacha bolani parvarish qilish nafaqasini tayinlanish shartlari batafsil korsatilgan. Ushbu nizomning 6-qismida bola parvarishi uchun nafaqa ona yoki uning ornini bosuvchi boshqa shaxs (otasi, vasiysi yoki boshqa qarindoshi) tomonidan fuqarolarni ozini-ozi boshqarish organlariga qilgan murojaatlari orqali bola tugilganidan 1 oy o’tib tolanishi korsatilgan. Nafaqa 12 oylik muddatga, lekin bola 2 yoshga tolishi hisobga olinib tayinlanadi.

Ushbu nafaqani keyinchalik ham olishga muhtojlik bolsa, 12 oylik tayinlangan muddat tugashidan 1 oy oldin tegishli tartibda ozini-ozi boshqarish organlariga nafaqa olib turgan shaxs qayta murojaat qilsa, bola 2 yoshga tolguncha uzluksiz nafaqa olib turish masalasi korib chiqiladi.

Shuningdek, ushbu nizomnig 10 va 11-qismlarida nafaqa tayinlash shartlari korsatilgan.

Nizomning 10-qismida nafaqa oilaning daromadidan kelib chiqib belgilanishi aytiladi. Oilaning daromadi hisobga olinmaydigan holatlar ham mavjud bolib, ular 10-qismning “a” va “b” bandlarida korsatilgan:

a) oila toliq holatda bolmagan sharoitda bolani tarbiyalayotgan ota yoki onaga. Bunday holatda fuqarolarning ozini-ozi boshqarish organlari aniq holatni hisobga olib, oilasi toliq bolmagan holatda bolani tarbiyalayotgan ona(ota)ga tayinlanadi.

b) nogiron bolani tarbiyalayotgan ona(yoki ornini bosuvchi shaxs)ga. Bunda qaysi bolasi nogiron ekanligi muhim emas.

“Ishlamayotgan onalarga bolani ikki yoshga tolguncha parvarish qilish boyicha har oylik nafaqa tayinlash va tolash tartibi togrisida”gi Nizomda korsatilgan shartlarga oilaviy ahvolingiz togri kelsa, ushbu masalani mahalla fuqarolar yigini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda korib chiqishi kerak. Zero, ushbu masala “Fuqarolarning ozini-ozi boshqarish organlari togrisida”gi Ozbekiston Respublikasi qonunining 10-moddasida belgilanganidek, mahalla fuqarolar yiginining vakolatiga kiradi. Oilaviy ahvolingizni fuqarolarni ozini-ozi boshqarish organlaridagi maxsus komissiya organib chiqadi. “Ishlamayotgan onalarga bolani ikki yoshga tolguncha parvarish qilish boyicha har oylik nafaqa tayinlash va tolash tartibi togrisida”gi Nizomning 11-bandiga kora, ishlamayotgan onalarga bolani 2 yoshga tolgunicha parvarishlash uchun nafaqa tayinlash sharti oilaning birgalikdagi umumiy daromadi bolib, u oilaning har bir a’zosiga taqsimlanganda, ortacha oylik eng kam ish haqining 1,5 baravari miqdoridan oshmasa, nafaqa tayinlanishi korsatilgan.

Ortacha oylik ish haqi miqdori belgilangan eng kam ish haqidan kelib chiqib, qonunchilikda korsatilgan tartibda nafaqa uchun murojaat qilingan oydan oldingi 3 oy uchun eng kam ish haqidan kelib chiqib belgilanadi.

Yuqorida keltirilgan malumotlardan xulosa qiladigan bolsak, turmush ortogingizning oylik maoshi oilangizning umumiy daromadiga ta’sir qiladi. Zero, ishlamayotgan onalarga bolani 2 yoshga tolgunicha parvarishlash uchun nafaqa tayinlashda oilaning birgalikdagi umumiy daromadidan kelib chiqib, faqat ushbu nafaqaga muhtojlik tugilgan oilalargagina beriladi.
528 views03:48
Ochish/sharhlash
2021-03-22 18:50:45
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул жараёнида касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топширишади.

SO'NGI YANGILIKLAR KANALI
QONUNGA OBUNA BO'LING
568 viewsedited  15:50
Ochish/sharhlash