Get Mystery Box with random crypto!

Хўп, Спалетти ҳақидачи? Мени назаримда бугунги ўйинда 'Напол | Orif Tolipov

Хўп, Спалетти ҳақидачи?

Мени назаримда бугунги ўйинда "Наполи" ғалаба қозонса ҳам ўйин руҳига кўра адолатсизлик бўлмасди.

Биринчи 15 дақиқадаги тўлиқ босим, зарбалари ўхшамаган ўнлаб ҳужумлар бўлди жамоада. Хвичага қарши камида 2 нафар футболчи ўйнади. Баъзи ҳолатларда 3 нафар ҳам бўлиб қолди. Ҳали скринлари чиқса керак. "Милан" жуда ақлли ҳимояланди. Эски даврлардагидек.

Спалетти жамоаси агар тарқаб кетмасдан, аксинча керакли трансферларни амалга оширса ЧЛда ҳам финалларгача бора оладиган клуб. Дейлик "Наполи" ҳозирча ривожланишнинг ўтган йили "Милан" бўлган босқичида. Норм. Ҳам Италияда, ҳам ЧЛда фурор кўтарса бошдан баланд сакраш бўларди. Кучи бор эди асли, жузъий нуқсонлар ҳалақит қилди. Ва албатта Леао, Меньян ва қадриятли "Милан" эди рақиб.

@tolipovuz