Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Ижтимоий тармоқда тарқалган, Яккасарой туманида ЙТ | To'g'ridan - To'g'ri | Tezkor Yangiliklar

#Муносабат
Ижтимоий тармоқда тарқалган, Яккасарой туманида ЙТҲга учраган "Lacetti" юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 21:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Ш.Н. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган "Анжир" ресторани рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган.

Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин бартараф қилинган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Ш.Н. ва бир нафар йўловчи вафот этган. 2 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ЙТҲ содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.


Батафсил
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEmgdFetkUvZa6LmzQ