2022-12-03 22:04:06
Чаласавод иқтисодчилар конвертация масаласи ҳал бўлса бўлди, инвестициялар оқиб келади, деб даъво қиларди. Хўш?! Асосий сабаблар сиёсий тизим нарративлари ва қадриятлари экан-ми? Мулк хуқуқи экан-ми? Бу омиллар эса деҳқоннинг ер хуқуқини ҳимоя қилишдан бошланади, Мулладўст!
2022-11-25 22:57:53
Ғарб цивилицияси кишиси денгизда балиқ ва китлардек суза олади ва бургуту бошқа қушлардек осмонда уча олади. Буларни моҳирлик билан эплаяпти. Лекин ер юзида инсон ўлароқ тўғри юришга унинг кучи етмаяпти. Шайх Юсуф Қарзовий, "Фиқҳул усра ва қазоёл маръа" китобидан
2022-11-24 22:29:35
Уй-жой ва автомобиль сотиб олиш билан боғлиқ йирик харидларни фақат нақдсиз китоблар ёки манбаи кўрсатилган нақдликлар асосида амалга оширишга оид талаблар 6 йилдан буён лойиҳа мақомида чанг босиб ётипти. Яна ётади. Ўзларига қарши ўзлари курашишмайдику
2022-11-24 22:25:38
Ҳатто хот-дог ва гугурт сотишда фискаль чек мажбурий бўлган маконда уй-жой ва автомобиль реализациясида фискаль чек билан расмийлашириш мажбурияти йўқ. Қойилмисиз?!