Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАРГА МИНГ РАХМАТ Эрта-ю кеч югурар, Бир жонига минг захм | Telegramda nima gap ⁉️

АЁЛЛАРГА МИНГ РАХМАТ

Эрта-ю кеч югурар,
Бир жонига минг захмат.
Хамма ишга улгурар,
Аёлларга минг рахмат.

Тандири бор, нони бор,
Товуғи бор, дони бор,
Ростданам қирқ жони бор,
Аёлларга минг рахмат.

Шунча кўп иш қилса хам,
Қилганин қилмас, миннат.
Қанча мақтасангиз кам,
Аёлларга минг рахмат.

Ба'зи эркаклар жохил,
Аёлга қилар, жахл,
Аёл не қилсин ахир?
Аёлларга минг рахмат.

Аёлларга беринг, баҳт,
Аёлни қилинг хурмат,
Яҳшиям аёллар бор,
Аёлларга минг рахмат.

Ҳушнуд Рахим ёзди, шеър,
Аёлларга рахмат дер,
Рахмат айтсин, хар бир эр,
Аёлларга минг рахмат.

Айол қизларга юбориб қўямиз

Давомини Кўринг!
➥ https://t.me/+E3cc-7MCe19lMjgy