Get Mystery Box with random crypto!

ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~ Кимнингдир аҳлоқини билмоқчи | Эркин ХОЛБОБО, ТШММТБ Матбуот котиби

ҲАР КУНЛИК МОТИВАЦИЯНГИЗ УЧУН~

Кимнингдир аҳлоқини билмоқчи бўлсангиз, уни ғазабланган пайтида кўринг.

Кимнингдир ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсангиз, ўзига ёмонлик қилганларга муомаласини кўринг.

Кимнингдир ақлини билмоқчи бўлсангиз, унинг фикрига қарши чиқадиганлар билан мулоқотини кўринг.

Ким хатога йўл қўйса, у инсондир. Ким хатода маҳкам туриб олса, у аҳмоқдир.

Истаймизми йўқми, ҳаёт деганлари шу:

хато қилмагунча ўсмайсиз

синовсиз нажот топмайсиз

машаққатсиз роҳат кўрмайсиз

алам тотмагунча улғаймайсиз

иймон келтирмагунча ҳаловат топа олмайсиз

Ўзингизда бор нарсалар учун шукур келтириб, доимо булар учун Яратгандан миннатдор бўлинг !


Ва энг асосийси табассум қилинг ! Биз билан мақсадлар янада яқин.