Get Mystery Box with random crypto!

Tiyba.uz

Telegram kanalining logotibi tiyba_uz — Tiyba.uz T
Telegram kanalining logotibi tiyba_uz — Tiyba.uz
Kanal manzili: @tiyba_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 238
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Учқўрғон туман "Саидхон эшон жомеъ масжиди имом хатиби Акбарали Юсуфжоновга тегишли, бу канал орқали жума маьрузалари, мақолалар бериб. Шунингдек диний саволларга жавоб бериб борилади.
📲 @akbaraliyusufjonov
📞 93 179 25 10

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-04 11:49:55Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга расмий МУНОСАБАТ

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди” деган мазмундаги ёлғон хабар(фейк)лар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди.

Ушбу фейк хабар бундан бир йил аввал пандемия даврида 2021 йил июль ойида эълон қилинган маълумотни қайта, яъни такроран тарқатилмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши бундай фатво чиқармаган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларида ўзгаришлар бўлаётган бўлса-да, лекин оммавий тадбирларни чеклаш юзасидан Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилингани йўқ.

Маълумот учун, 2022 йил 1 июль куни Президентимиз “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.

Қурбон ҳайити намозини ўқиш юзасидан бирор ўзгариш бўладиган бўлса, расмий нашрларда эълон қилинишини билдирамиз. Мўмин-мусулмонлардан асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай хабарларни тарқатмасликни илтимос қиламиз.

Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
149 views08:49
Ochish/sharhlash
2022-07-04 09:06:43
#Мавъиза

┠ "Ислоҳни ўзимиздан бошласак" (Гиёҳвандлик - иллатдир рукни остида)
┠ 03:13 дақиқа
┠ 62.8 мб
┠ Қодиржон Умурзаков
┠ Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжидининг имом-хатиби

Сайт
Ютуб

www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
125 views06:06
Ochish/sharhlash
2022-07-04 09:05:31
#Мақола

Экстремизм – тараққиёт кушандаси

Ислом дини фитна-фасодга қарши курашиб, ошкора ва хуфёна фитналардан ҳам қайтаради ва ҳамда қоралайди.
Аллоҳ табарак ватаъало ўзининг каломидаги “Аъроф” сурасининг 56-оятида:
“Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқлик қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз!”-деб амр этади.

Батафсил ўқиш ....
http://ravza.uz/story/Tkstremizm_taraqqiyot_kushandasi

www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
123 views06:05
Ochish/sharhlash
2022-07-04 09:02:46
#Мақола

ТИНЧЛИК АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИДИР.

Динимизда тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг энг катта неъматларидан саналади.

وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَدًا مِنْ كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللَّهِ فَأَذَاقَهَا اللَّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُوا يَصْنَعُونَ

Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф кийимини тоттирди. (Яъни, қилган ношукрчиликлари, келтирган куфрлари учун уларга очлик ва хавфни кийим қилиб кийгазиб қўйди. (Нахл сураси, 112 оят)

Батафсил ўқиш...
http://ravza.uz/story/Tinchlik_Allohning_omonatidir

www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
122 views06:02
Ochish/sharhlash
2022-07-04 09:01:32
#Видео

#Мавзу: Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Нуруллоҳ Маҳкамов,
Чуст туманидаги «Саид Насимхон тўра» жоме масжиди имом хатиби


www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
131 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-07-04 01:32:56
Муфтий ҳазрат Қорақалпоқ элига тинчлик-осойишталик сўраб, Каъбаи муаззама олдида дуо қилдилар

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
156 views22:32
Ochish/sharhlash
2022-07-02 15:30:31 Қурбонлик қилиш бойга вожиб, ФАҚИРга СУННАТдир!


Кўпчилик қурбонлик закотга нисоби етган бойларга вожиб, нисобдан ортиқ маблағга эга одам қурбонлик қилади, деб ўйлайди.
Аслида, қурбонлик қилиш бойга вожиб, фақирга суннатдир! Буни унутманг!
Ҳанафийлик мазҳабининг энг эътиборли манбаларидан бири «Радд ул-мухтор»да ва қарийб фатво тўпламларининг барчасида бу гап мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам фақир бўлганлар. Бу оддий ҳақиқат-ку. Буюк юртдошимиз Макҳул ан-Насафий раҳимаҳуллоҳ: «Икки кўйлагинг бўлса, бирини сотиб қурбонлик қил!» деганлар.
Эътиборли фиқҳий манба «Солати Масъудий»да келтирилган бу.
Миллионер бойлар туя, сал мундайроқ бойлар мол-сигир, ўзига туқлар қўй-қўчқор, менга ўхшаган фақир-фуқаро эчки-така сўйиши керак. Эчкининг гўшти ҳам ширин бўлади.
Бой-бадавлат одам мол ўрнига қўй сўйса, менга эриш туюлади. Ҳимматингга қараб, Аллоҳ ва Расулнинг олдида қадр топасан!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг номидан ва умматлари номидан ҳам қурбонлик қилганлар. Бир қурбонликда 100 та жонлик сўйганлар, шундан роппа-роса 60 тасини ўз қўллари билан сўйганлар. Ҳиммат дегани шу! Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ўзлари номидан ҳам, Севимли пайғамбарим Расули акрам, Ҳабиби муҳтарам, Набиййи мукаррам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларидан ҳам қурбонлик қилганлар. Бойлар ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом номларидан қурбонлик қилишлари керак! Бунга ўрганишимиз керак! Инсон агар умрида бир бора Пайғамбаримиз алайҳиссалом номларидан қурбонлик қилмаса, қиёматда ҳасратда, армонда қолиши шубҳасиздир, менимча.

Бобомнинг даврида қишлоғимизда ҳамма: бой ҳам, фақир ҳам қурбонлик қилгувчи эди. Ҳозирги тўкин-сочинлик, эмин-эркинлик даврида инчунин ҳаммага қурбонликни тарғиб қилишимиз керак. Шундай экан, вақт борида қурбонликка ҳаракат қилинг!

Ҳамидуллоҳ Беруний.

@xazrati_usmon
217 views12:30
Ochish/sharhlash
2022-07-02 09:25:24
#Мақола

АГАР МУТЪИМ ИБН АДИЙ ТИРИК БЎЛГАНИДА...

("Ислом - мўътадил дин" рукни остида)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлолари бўлмиш Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан Тоифдаги, азияту-машаққатлардан иборат даъват асосига қурилган сафардан қайтганларидан сўнг, Маккага киришдан аввал, Хиро ғорига бордилар.

Батафсил ўқиш ....
http://ravza.uz/story/Agar_Mutim_ibn_Adiy

www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
145 views06:25
Ochish/sharhlash
2022-07-02 09:24:08
#Мақола

Ислом терроризмга қаршидир.

Ислом дини инсонни ер юзида фисқу-фасод қилиш, бегуноҳ кишиларнинг қонини тўкиш, қолаверса, ўз жонига зулм, ўзини ҳатто қурбон қилиш гуноҳи кабира эканлигини билдириб, ер юзини обод қилиб, эзгу амаллар билан шуғулланиш, унинг мафаати учун ато этилган неъматлардан фойдаланиш солиҳ амал, савоб ишлар қаторига кириши ҳақида таълим беради.

Батафсил ўқиш .....
http://ravza.uz/story/Islom_terrorizmga_qarshidir

www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
132 views06:24
Ochish/sharhlash
2022-07-01 18:52:32 Қурбонлик ҳикматлари

Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;

2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;

3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;

4. Гуноҳларга каффорот бўлади;

5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.

Қурбонлик сўйиш шукроналик белгисидир

Қурбонлик сўйиш яъни, бир жоноворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириб юриши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:

1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Роббисининг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро Аллоҳ таоло:

وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ

“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла”, деб буюрган. Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.

2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни, Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:

وَمِنَ الْأَنْعَامِ حَمُولَةً وَفَرْشًا كُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ

Ва чорвалардан ҳаммоларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар ...

Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Роббиси унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Роббисининг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.

Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин, ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган “шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган, ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жоноворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.

Яқинлашиб келаётган қурбон ҳайти байрами барчаларимизга муборак бўлсин.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин.

Абдулқодир Абдур Раҳим.
@tiyba_uz
205 views15:52
Ochish/sharhlash