Get Mystery Box with random crypto!

Нилуфар Усмонуванинг бир дугонаси касал бўлиб қолди, уни кўрга | 😁TIRJAYIB YURING😁

Нилуфар Усмонуванинг бир дугонаси касал бўлиб қолди, уни кўргани бориш олдидан Юлдуз Усмонувадан маслаҳат сўради:
— Ойижон касал кўргани борганда нима дейилади?
— Бориб ≪аҳволингиз қалай?≫ деб сўрайсан, у ≪шукур, яхшиман≫ дейди, сен ≪хайрият≫ дейсан, ≪иштаҳангиз қалай, нима йегингиз келади?≫ деб сўрайсан, у кўнгли тортган овқатни айтади, сен ≪ундан кўпроқ йеб туринг, мен ҳам янаги келишимда олиб келаман≫ дейсан, ≪қайтар вақтингизда яқин ўртоқларингиз келяпдими≫ дейсан, у ≪ҳа, келяпти≫ дейди, сен ≪хайрият, келиб туришган бўлса яхши, мен ҳам кўриниб қолишса айтиб юбораман≫ деб келаверасан, — деб маслаҳат берди Юлдуз Усмонува Нилуфар Усмонувага.
Нилуфар Усмонува дугонасига борди, у оғир аҳволда ётар еди, Нилуфар Усмонува ундан сўради:
— Aҳволинг қалай дугонажон?
— Кўриб турибсанку, ўладиган бўлиб қолдим.
— Хайрият, — деган еди, касал дугонаси ижирғиланди, Нилуфар Усмонува сўроқни давом еттирди:
— Иштаҳанг қалай дугонажон, нима йегинг келади?
— Aжалнинг уруғини!
— Ушандан кўп-кўп йеб тур, — деб таскин берди Нилуфар Усмонува, — мен ҳам янаги келишимда ундан олиб келаман.
Нилуфар Усмонуванинг бу гапидан асаби бузилган касал дугонаси тескари қараб олди. Ниҳоят, Нилуфар Усмонува яна сўради:
— Мендан бошқа дугоналаринг ҳам кўргани келишяптими?
— Ҳа, Aзроил келяпти! — деди аччиғланиб касал дугонаси.
— Хайрият, дугонажон келгани яхши, мен ҳам кўча-куйда кўриниб қолса, айтиб юбораман,— деб Нилуфар Усмонува жўнаб кетди...