Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз диндошим! | Omonatimsan | Halolim

Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз диндошим!


Яна бир жумага соғ-саломат етказганига алҳамдулиллаҳ!

​​Авс ибн Авс (р.а)дан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Унда Одам яратилди. Унда унинг жони олинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Бас, унда менга саловотни кўп айтинглар. Чунки саловатларингиз менга кўрсатилур!», дедилар.

Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандоқ қилиб бизнинг саловатимиз сизга кўрсатилади?» дедилар.
У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадларини ҳаром қилгандир», дедилар».

Абу Довуд, Насаий ривояти.

Аллоҳ сизга неъмат берса, ҳамд айтинг!

Ризқингиз келиши секинлашса, истиғфор айтинг!

Сизга машаққат етса, «ЛАА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ» ни кўпайтиринг!

Буларнинг барчасини биттада хоҳласангиз, салавотни кўпайтиринг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•




@omonatimsan_halolim ||♡ Jannat Yuzli Halollar Maskani