Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндиларнинг | TINCHLIMI UZ | Расмий канал

Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндиларнинг сузиб юргани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилибди.

Ўрганишлар натижасида сўнгги кунларда ёғган кучли ёмғир натижасида Чорвоқ сув омбори ҳавзаси ва юза қисмига ҳар хил турдаги чиқиндилар йиғилиб қолганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур сув омборидаги чиқиндилар махсус техника ва қайиқлар ёрдамида тегишли тартибда бартараф этилмоқда, дея хабар берди Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.

@tinchlimi_uz